Компания "СOMPASS MANAGEMENT"
Улгуржи(дистрибуция) йўналишида фаолият юритувчи корхонага малакали омбор мутахассиси ишга таклиф қиламиз.
Асосий вазифалар:
- Омбор фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
- Хом ашё ва тайёр маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва чиқаришни назорат қилиш
- Омбор ҳисобини юритиш ва инвентаризация ўтказиш
- Кирим-чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш
- Омборда тартиб ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш
Талаблар:
- Омбор ёки логистика соҳасида камида 2-3 йил иш тажрибаси
- Ҳисоб-китоб ва ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаси
- Компьютер саводхонлиги (1С, Excel)
- Жавобгарлик, интизом ва ташкилий қобилият
- Жамоа билан ишлай олиш
Шароитлар:
- Расмий ишга жойлашиш
- Барқарор маош (суҳбат давомида келишилади)
- Иш графиги: 6/1
- Карьера ўсиши имконияти
Манзил: Термиз шахри.